Google’нинг интернет тарқатувчи ҳаво шари рекорд ўрнатди
Google’нинг чекка ҳудудларда интернет тарқатувчи ҳаво шари стратосферада қолиш бўйича рекорд ўрнатди.
Google’нинг чекка ҳудудларда интернетга киришни таъминлаш билан шуғулланувчи шўъба компанияси Loon LLC ҳаво шарларининг стратосферадаги парвози давомийлиги бўйича рекорд ўрнатди.
Компания ҳаво шари осмонда 312 кун қолган. Бу эса аввалги рекорддан 89 кун кўпроқни ташкил қилади. Шар Пуэрто-Рикода ҳавога учирилган, сўнгра у Перуга йўлланган ва у ерда 3 ой давомида интернетга кириш нуқтаси сифатида хизмат қилган. Шундан кейин шар Жанубий Атлантика, Ҳинд океанини кесиб ўтиб, Мексикага йўналган. 10 ой давомида ҳаво шари умумий ҳисобда 135 минг миль (217 минг км) учиб ўтган.
Loon техник директори Сальваторе Кандидонинг маълум қилишича, шар стратосферада махсус дизайн ва материаллар эвазига бундай узоқ вақт қола олган.
Муҳандислар келгусида қурилма конструкциясига тегишли тузатишлар киритиш учун унинг телеметрияси ортидан кунбўйи кузатув олиб боришган.
Мавзуга оид
17:12 / 20.12.2024
Google қидирувида «Калмар ўйини»ни ўйнаш имконияти пайдо бўлди
16:42 / 16.12.2024
Google йил давомида энг кўп қидирилган мавзуларни эълон қилди
23:20 / 10.12.2024
Google Willow номли янги квант процессорни тақдим этди
00:51 / 04.12.2024