Ўзбекистон | 10:59 / 29.10.2020
28946
3 дақиқада ўқилади

«Қишлоқ қурилиш банк"нинг “Оламшумул” акцияси давом этмоқда

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” 2020 йилнинг 1 февралидан банкнинг Humo пластик карталари фойдаланувчилари ўртасида “Оламшумул” акциясини ўтказиб келмоқда. Нақд пулсиз амалиётларнинг оммабоплигини ошириш, мижозларни тизимли рағбатлантириб бориш мақсадида эълон қилинган акция ғолиблари ҳар ой якунига кўра аниқланиб, уларга турли қимматбаҳо совғалар топширилади.

Акцияда 18 ва ундан юқори ёшда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин.

Унда қатнашиш учун АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг филиалидан Humo пластик карточкаларини олиш  ва  пластик картада ҳар  ой якунига кўра, энг камида 500 минг сўм қолдиқ суммани сақлаб юриш талаб этилади. Яъни бутун ой давомида Humo пластик карточкангизда энг камида 500 минг сўмга тенг маблағ бўлиши лозим.

Акция иккита ҳолат бўйича ўтказилмоқда.

“Ойлик акция”  пластик карта қолдиғи бир ойда (календар кунлари) 500 минг сўм ва ундан юқори бўлган мижозлар бўйича ўтказилади.

Агарда ушбу шарт бажарилса, танлаб олиш йўли билан ғолиб мижоз аниқланади ва ғолибга акция соврини тақдим этилади.

Ғолиблар 10 млн сўмлик пул ютуғи, XIAOMI Note 7 смартфони, Artel Smart LED телевизори ҳамда жами 570 дан ортиқ флешка, қулоқчин, PowerBank ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

“Супер акция” – бунда ойлик акция иштирокчилари орасидан танлаб олиш йўли билан ғолиб аниқланади. Агарда ушбу шарт (ойлик акция иштирокчиси бўлиш) ҳар ой давомида бажарилса, мижознинг ютиш имконияти ортиб боради. Яъни 1 маротаба ойлик акцияга қатнашиш 1 та имконият, 10 бора қатнашилса, имконият 10 баробар ортади.

“Супер акция” ғолибига бош соврин – “Shevrolet Gentra” автомобили тақдим этилади.

“Ойлик акция”нинг ғолиб ва совриндорлари бир ойда бир марта, ҳар ойнинг ўнинчи иш кунигача ҳамда “Супер акция”нинг ғолиби акция муддати тугагандан сўнг интернет тармоғидаги random.org веб-сайти (дастури) орқали тасодифий танлаш йўли билан аниқланади.

“Оламшумул” акцияси шартлари ва тартиби тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни банкнинг www.qqb.uz расмий веб-сайтидан ва +99878 150-93-39 телефон рақами орқали олиш мумкин.

Фурсатни қўлдан бой берманг, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг ўзингизга яқин бўлган филиалидан Humo пластик карточкаларини расмийлаштиринг ва акцияда иштирок этинг!

“Оламшумул” акциясининг оламшумул совғалари сизни кутмоқда!

Эслатиб  ўтамиз, акциянинг пандемия туфайли ўтказилмай қолган икки ойи (май, июнь) умумий муддатга қўшилиб, 2021 йилнинг апрель ойигача узайтирилди.

Веб-сайт: www.qqb.uz

Telegram: t.me/QQBank

Facebook: fb.com/official.qqb.uz

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид