Фан-техника | 21:09 / 06.11.2020
4165
1 дақиқада ўқилади

Токиодо 5G технологияга эга ҳайдовчисиз такси синовдан ўтказилди

Япония пойтахти Токиода 5G технология бўйича маълумотларни узатиш тизими билан жиҳозланган ҳайдовчисиз такси синовдан ўтказилди.

Фото nippon.com

The Japan Times нашрининг хабар беришича, ҳайдовчисиз такси машинаси Sompo Japan Insurance Inc., KDDI Corp. ва Tier IV Inc. фирмалари томонидан Синдзюку тумани йўлларида синовдан ўтказилган. Ҳайдовчисиз такси 2022 йилдан фойдаланишга киритилиши режалаштирилмоқда.

Автомобил камералардаги тасвирларни 5G технологияси ёрдамида мониторинг марказига узатади. Бу эса машинанинг жадал ҳаракатланиш шароитида хавфсизлигини таъминлашда ёрдам беради.

Автомобилни ишлаб чиққан мутахассисларнинг таъкидлашича, 4 кун давомида ўтказиладиган синовлар таксининг хавфсиз экани, қулайлиги ва пунктуаллигини текшириш учун мўлжалланган. Синовлар масофадан бошқарув ҳамда ҳайдовчи ўрнида ўтирган одам кузатуви остида ўтган.  

“Мен ўзимни дўстим машинасида ўтиргандан кўра хавфсизроқ ҳис қилдим”, деб айтган синовларда қатнашган Токио вице-губернатори Манабу Миясака.

Мавзуга оид