Фото: Трамп тарафдорлари марши ва унга қаршилар билан тўқнашув
Вашингтонда Доналд Трампнинг минглаб тарафдорлари унинг сайлов натижалари сохталаштирилгани ҳақидаги баёнотини қўллаб-қувватлаган ҳолда кўчаларга чиқишди.
14 ноябр куни Вашингтонда минглаб кишилар «Трамп учун марш» шиори остида акцияларга чиқишди — улар худди Доналд Трамп каби АҚШ президентлиги сайловлари натижаларидан норози ва кейинги президент демократлар вакили Жо Байден бўлишини исташмайди. Намойишчилар шаҳар марказидан юриб ўтиб, АҚШ Олий суди биносигача боришди ва «овозларни ўғирлаш»ни ҳамда «сайловлардаги фирибгарликлар»ни бас қилишни талаб қилишди.
Ҳозирда Америка судлари республикачилар штабининг даъволарини қайтармоқда, бу эса Жо Байденга қарши чиқувчиларнинг имкониятларини деярли йўққа чиқармоқда. Бу вақтда сайланган президент жамоаси ҳокимиятни ўтказиш жараёнини бошлашни талаб қилиб, ҳукуматни шакллантиришни давом эттирмоқда.
Шу куни кўчаларга Трампнинг мухолифлари ҳам чиқишган. Натижада томонлар ўртасида тўқнашувлар келиб чиққан, улар бир-бирларига бутилкалар улоқтириб, муштлашишган. Икки томондан ҳам жабрланувчилар бор, полиция камида 20 кишини ҳибсга олган. «Медуза» «Трамп учун марш» ва ундан кейин бошланган тўқнашувларга оид суратларни тақдим этди.
Мавзуга оид
20:16 / 24.12.2024
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
18:12 / 23.12.2024
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
23:11 / 21.12.2024