Ўзбекистон | 11:13 / 24.11.2020
15390
1 дақиқада ўқилади
Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори пора олаётганда қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда маҳкама Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар бермоқда.
Тадбир давомида Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.А. фуқаро Ш.А.нинг турмуш ўртоғини юқори лавозимдаги танишлари орқали Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлаш эвазига фирибгарлик йўли билан 30 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
07:46 / 21.11.2024
Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
09:02 / 03.09.2024
Тошкентнинг икки туманида ичимлик сув таъминоти вақтинча тўхтатилади
09:54 / 19.06.2024
Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
07:50 / 17.04.2024