Tesla капиталлашуви 500 миллиард доллардан ошди
АҚШнинг Tesla компанияси акциялари қимматлашиши ортида унинг капиталлашуви 500 млрд доллардан ошди. Бунинг натижасида компания раҳбари Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида 2-ўринга кўтарилиб олди.
Охирги маълумотларга кўра, Tesla акциялари 2,96 фоизга қимматлашиб, 537,31 долларга етган. Натижада компания капиталлашуви 509 млрд долларга етди. Компания акциялари Wedbush компанияси таҳлилчиси уларнинг нархи 1 минг долларгача етиши мумкинлигини айтгандан кейин қимматлаша бошлаган.
Аввалроқ Tesla акциялари декабрда S&P 500 индексига киритилиши эълон қилинганди. Ноябр бошидан бери компания акциялари 38 фоизга, яъни 388 доллардан то ҳозирги қийматигача ошди.
Бунинг натижасида Маск дунёнинг энг бой одамлари рўйхати Bloomberg Billionaires Index’да Microsoft асосчиси Билл Гейтсдан ўзиб, 2-ўринга кўтарилиб олди. Ҳозирда Маскнинг бойлиги 127,9 млрд долларга, Гейтсники эса 127,7 млрд долларга баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
11:23 / 26.12.2024
Дунё электрсиз қолади, сунъий идрок одамлардан ўзиб кетади: Илон Маскнинг 2025 йил учун прогнозлари
20:59 / 20.12.2024
Tesla компанияси носозлик туфайли 700 мингга яқин автомобилини чақириб олади
18:14 / 11.12.2024
“Ҳайдовчисиз таксилар” — Tesla роботаксиси қандай ишлайди?
17:25 / 03.12.2024