Жаҳон | 20:46 / 29.11.2020
17593
2 дақиқада ўқилади

Япония тунги осмонида ёрқин жисм учиб ўтди (видео)

29 ноябрга ўтар кечаси, соат 01:35ларда Япониянинг ғарбий қисми устидан ёрқин жисм учиб ўтгани қайд қилинди.

Фото: Видеодан кадр

Тунги осмонни кесиб ўтаётган катта “оловли” шарнинг кўплаб видеолари ижтимоий тармоқларда эълон қилинган. Бундан ташқари, само жисмининг тушиши NHK телеканалининг Миэ, Аити ва бошқа префектураларда ўрнатилган камераларида муҳрланган.

Видеоларда болид ўз ортидан думсимон из қолдириб Ер томон йўналаётгани, сўнгра тунги осмонда ёрқин чақноқ бўлиб портлагани акс этган.

Хего префектурасидаги Акаси планетарийси директори Такэси Иноуэнинг Kyodo ахборот агентлигига хабар беришича, осмонда камдан-кам ҳолатларда Зуҳро сайёрасидан ёрқинроқ болидларни кўриш мумкин.

“Фикримизча, ушбу болидни сўнишидан олдинги охирги чақнаши ёрқинлиги бўйича тўлин ойга қиёслаш мумкин”, деб айтган Иноуэ.

Япониялик мутахассисларнинг таъкидлашича, мавжуд видеолар таҳлили асосида болиднинг учиш траекториясини аниқлаш мумкин. Шундан кейин унинг келиб чиқишини ўрнатиш мумкин бўлади.

Ғарбий префектуралар аҳолисининг таъкидлашича, само жисми қулаши кучли шовқин билан кечган.

Япония миллий астрономик обсерваториясида маълум қилинишича, ҳар ой бундай бир нечта “оловли” шар кузатилади, бироқ уларнинг қулаётганида камдан кам ҳолатларда шовқин эшитилади.

Июлда ҳам Токио устида шундай ёрқин жисм кузатилган. Кейинроқ у метеор экани ўрганилган. 

Мавзуга оид