Жаҳон | 20:49 / 04.12.2020
8519
2 дақиқада ўқилади

Балида оммавий очарчилик кучаймоқда

Чеклов чоралари кучайтирилиши оқибатида минтақага туристлар оқимининг кескин камайиши ва камбағаллашиш сабабли тўйиб овқатланмаслик муаммоси шаҳар ҳудудларида ҳам тарқалмоқда.

Фото: Nyimas Laula / Reuters

Индонезиянинг Бали ороли шарқий ҳудудларини қамраб олган очарчилик коронавирус пандемияси сабабли кучаймоқда. Бу ҳақда Al-Jazeera телеканали хабар берди.

Телеканал маълумотига кўра, чеклов чоралари кучайтирилиши оқибатида минтақага туристлар оқимининг кескин камайиши ва камбағаллашиш сабабли тўйиб овқатланмаслик муаммоси шаҳар ҳудудларида ҳам тарқалмоқда.

Хусусан, оролнинг бошқа ҳудудларида хизматлар соҳасида ишлайдиган қариндошлари топган маблағ эвазига кун кечирадиган Карангасем округидаги аҳоли орасида очарчиликка дуч келганлар сони кескин ошганлиги қайд этилган.

Маълумотларга кўра, орол ЯИМнинг 60 фоизга яқини туризм ҳиссасига тўғри келади. Оролда август ойида ишсизлик даражаси 5,6 фоизга ошган, 105 минг иш ўрни йўқотилган.

Бунинг устига, Балида «ковид-камбағаллар» — озгина маошга кун кечирган, аммо пандемия сабабли овқатга ҳам пул тополмай қолганлар сони ўсган.

 «Улар илгари ишлаган, устидаги кийими ёки мотоцикли янгилиги учун дурустдек кўринган ўрта тоифадаги одамлар бўлиб, аслида улар ҳам қашшоқ ҳисобланади», — деди Scholars of Sustenance Foundation Bali хайрия ташкилоти раҳбари Дижей Дентон.

Мавзуга оид