Ўзбекистон | 15:37 / 08.12.2020
22282
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда масжидга ўғри тушиб, эҳсон қутисини тўнамоқчи бўлди

Самарқанд вилояти Иштихон туманида жойлашган «Сўфи Оллоёр» масжидига ўғри тушди. Kun.uz мухбирининг аниқлашича, ўғрилик бугун, 8 декабрь куни содир этилган.

Ўғриликни бир киши содир этганми ёки кўпчиликми аниқ эмас. Чунки ўғри кетаётиб, масжидга ўрнатилган назорат камераси қайдлари сақланадиган флешкани ҳам олиб кетган.

Маълум бўлишича, ўғри масжиддан бир нечта гилам олиб кетган. Шунингдек, масжиддаги эҳсон қутиси ҳам бузилган, лекин қути бўш бўлган. Ўғри масжиднинг ичкарисига деразани синдириб кирган. Ўғрининг кимлиги маълум эмас ва ҳамон қидирилмоқда.

Мавзуга оид