Ўзбекистон | 08:44 / 12.12.2020
5105
1 дақиқада ўқилади

Тигран Мкртичев Савицкий музейи директори лавозимида иш бошлайди

Тигран Мкртичев 2021 йил 2 январдан бошлаб И.В. Савицкий музейи директори лавозимида иш бошлайди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.

Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Қайд этилишича, 2020 йил 11 декабр куни Нукус шаҳрида Игор Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейи директори лавозимига очиқ халқаро танлов натижасига кўра тайинланган Тигран Мкртичев ва Қорақалпоғистон маданият вазири Калбай Турдиев ўртасида шартнома имзоланди. Танлов 2019 йилда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ўтказилган.

Тигран Мкртичев директорлик фаолиятини И.В. Савицкий музейи коллекциясини ўрганиш бўйича халқаро кенгашни тузиш, шунингдек таниқли рассомлар, сиёсатчилар ва бизнес вакилларини ўз ичига олган халқаро ҳомийлик кенгашини ташкил этишдан бошлайди.

Музей ишининг асосий устувор йўналишлари халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, музей фондини яратиш ва фандрайзинг дастурларидан иборат бўлади.

Мавзуга оид