Жаҳон | 23:56 / 16.12.2020
8679
1 дақиқада ўқилади

Майк Помпео карантинга кетди

АҚШ давлат котиби Майк Помпео коронавирусга чалинган киши билан мулоқотда бўлгандан кейин карантинга кетди. Бу ҳақда давлат департаменти вакилига таяниб CNN телеканали хабар берди. 

Фото: Evan Vucci, AP

Давлат департаментида таъкидланишича, махфийлик нуқтайи назаридан инфекцияга чалинган кишининг шахси ошкор қилина олмайди

Маълум қилинишича, Помпео коронавирусга манфий тест топширган, бироқ йўриқномаларга мувофиқ, у карантинда бўлади. “У давлат департаменти тиббий хизматининг доимий кузатувида бўлади”, деб маълум қилинган хабарда. 

14 декабрда АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ олий раҳбарияти BioNTech ва Pfizer компаниялари вакцинаси билан эмланиши бошланишини эълон қилганди.

Охирги маълумотларга кўра, АҚШ коронавирусга чалинганлар ва ундан вафот этганлар сони бўйича дунёда етакчи ўринни эгалламоқда. Мамлакатда 17,1 млндан кўпроқ киши вирусга чалинган, 312 минг киши ундан вафот этган.

Мавзуга оид