Жаҳон | 14:47 / 17.12.2020
18707
2 дақиқада ўқилади

Макрон коронавирусга чалинди

Франция президенти Эмманюэл Макронда COVID-19 аниқланди. Бу ҳақда президент канцелярияси маълум қилди.

«Бугун Республика президентининг COVID-19’га топширган тести натижаси мусбат натижа берди. Бу ПЗР-тест орқали тасдиқланди», — дея аниқлик киритилган Елисей саройида 

Амалдаги санитар қўлланмаларга кўра, давлат раҳбари бир ҳафта давомида ўзини иҳоталайди. У масофадан туриб ишлашда давом этади.

Хабарларга кўра, Франция бош вазири Жан Кастекс ҳам шу кунларда президент билан учрашгани туфайли бир ҳафталик карантинга йўл олади.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, пандемия даврида Францияда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ 2 млн 465 126 ҳолат қайд этилиб, беморларнинг 59,4 минг нафари ҳалок бўлган.

Шу вақтгача дунёдаги раҳбарлар орасида АҚШ президенти Дональд Трамп, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, Бразилия президенти Жаир Болсонару, Польша президенти Анжей Дуда, Украина президенти Владимир Зеленский ва Россия бош вазири Михаил Мишустин COVID-19’ни бошдан кечиришди.

Мавзуга оид