Жамият | 15:53 / 17.12.2020
7791
1 дақиқада ўқилади

Мирзаободда ёшларга 50 сотихдан ер ажратиб берилди

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида «Ҳар бир ёшга бир гектар» лойиҳаси доирасида 32 нафар болага экин ер майдони фойдаланиш учун тақсимлаб берилди.

Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

«Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари К.Собиров, Мирзаобод тумани ҳокими Ж.Яриев, туман халқ қабулхонаси раҳбари, туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Р.Анорбоев, туман ёшлар ишлари агентлиги ҳамда туман сектор раҳбарлари ҳамкорликда Мирзаобод тумани «Нурафшон» маҳалласи ҳудудидан туманнинг «Нурафшон» ҳамда «Тинчлик» маҳаллаларида яшовчи ёшлар дафтарини шакллантиришда ер сўраб мурожаат қилган 32 нафар фуқаронинг ҳар бирига «Ҳар бир ёшга бир гектар» лойиҳаси доирасида 50 сотихдан жами 16 гектар экин ер майдони фойдаланиш учун тақсимлаб берилди», дейилади Мирзаобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

Шу ернинг ўзида ҳар бир ёшга ер ажратиш бўйича туман ҳокими қарорлари топширилган.

Мавзуга оид