Хива шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Хива шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.
Сессия давомида ташкилий масала кўрилди. Темур Исмоилович Давлетов Хива шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Темур Давлетов Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Собир Жуманиёзов шу вақтга қадар Хива шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди. У қайси ишга ўтказилгани ҳозирча номаълум.
Бугун, 17 декабр куни, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри ва Боғот туманида ҳоким ўзгарди. Ойбек Холбоев Урганч шаҳар ҳокими этиб тайинланган бўлса, Шавкат Яхшибоев Боғот туман ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида иш бошлади.
Мавзуга оид
16:40 / 04.12.2024
«Афросиёб» тезюрар поездлари 7 декабрдан Хивага қатнай бошлаши рад этилди
08:53 / 28.09.2024
Хива вокзали ёнида ерости йўл ўтказгичи барпо этилади
22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
20:30 / 08.06.2024