Ўзбекистон | 19:44 / 19.12.2020
30371
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Абдукарим Мирзаевга ҳеч қандай иш очилмаган — Бош прокуратура

Туркияда қўлга олинган журналист Абдукарим Мирзаевга Ўзбекистонда қандайдир жиноий иш очилмаган ва у қидирувда эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон бош прокуратураси маълум қилди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz’га хабар қилишича, Ўзбекистон томони шу кунларда Туркияда қўлга олинган ўзбекистонлик журналист Абдукарим Мирзаевнинг қўлга олинишига алоқадор эмас.

Унинг сўзларига кўра, Бош прокуратурада Абдукарим Мирзаев билан боғлиқ жиноий иш мавжуд эмас, унинг ўзи ҳам қидирувга берилмаган.

Аввалроқ Истанбулда 11 декабрь куни YouTube’да блог юритувчи ўзбекистонлик ҳикоянавис журналист Абдукарим Мирзаев «шубҳали шахслар» билан алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олингани, уни мамлакатдан депортация қилишлари мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид