Ўзбекистон | 09:23 / 25.12.2020
4936
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 18,9 миллион долларлик шиша ва шиша маҳсулотлари экспорт қилди

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 18 млн 872 минг АҚШ доллари қийматидаги 68 397 тоннадан ортиқ шиша ва шиша маҳсулотлари экспорт божхона режимига расмийлаштирилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси маълум қилди.

Мазкур йилда 2019 йилнинг айнан шу даврига нисбатан 48 198 тонна кўп шиша ва шиша маҳсулотлари экспорт қилинган бўлиб, 239 фоиз ўсишга эришилди.

Экспорт қилинган шиша ва шиша маҳсулотлари натижасида республикага валюта тушуми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11 миллион долларга кўпайиб, 140 фоиз ўсишга эришилди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, шиша ва шиша маҳсулотларининг 58 фоизи Қозоғистонга, 15 фоизи Тожикистонга ва 13 фоизи Туркманистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда шиша ва шиша маҳсулотларининг экспорти қиймати Россияга 12 баробарга, Арманистонга 9,8 баробарга, Грузияга 7,1 баробарга ва Озарбойжонга 2,3 баробарга ортган.

Жорий йилдан илк бор Ирландия ва АҚШга шиша ва шиша маҳсулотлари экспорти йўлга қўйилди.

Мавзуга оид