Ўзбекистон | 10:02 / 04.01.2021
50442
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди

Ўзбекистон Республикаси президенти қисқа муддатли таътилга чиқди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан.

Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган, дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёев президент лавозимида қарийб 4 йиллик фаолияти даврида иккинчи марта расман меҳнат таътилига чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев сўнгги бор 2019 йил август ойи бошида қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққанди.

Қайд этиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон президентининг таътилга чиқаётгани ҳақидаги хабар матбуотда эълон қилинмасди. Фақатгина сўнгги йилларда бу, худди ривожланган давлатлардаги каби, одатий амалиётга айланди. 

Мавзуга оид