Спорт | 17:11 / 07.01.2021
5276
2 дақиқада ўқилади

Лазиз Ҳасанов Таэквондо ИТФ ассоциацияси раҳбарлигига қайта сайланди

Ўтган йил октябр ойида 7-DAN қора белбоғ соҳибига айланган Лазиз Ҳасанов Таэквондо ИТФ миллий ассоциацияси президентлигига қайта сайланди.

6 январ куни Тошкент шаҳридаги «Daniel Hill» меҳмонхонасида Таэквондо ИТФ миллий ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. Ассоциация амалга оширган ишлар юзасидан раҳбарият ва вилоят бўлими бошлиқларининг ўтган 5 йиллик ҳисоботлари тингланди.

2. Таэквондо ИТФ миллий ассоциацияси президенти лавозимига Ҳасанов Лазиз Сайдивалиевич номзоди бир овоздан қайта сайланди.

3. Вилоят бўлими раҳбарлари ва вице-президентлар ҳам 5 йил муддатга сайланишди.

4. Ассоциациянинг 2021 йилда режалаштирилган ишлари билан таништирилди ва бу борада вилоят бўлими раҳбарлари, вице-президентларга кўрсатмалар берилди.

Маълумот учун, Лазиз Ҳасанов 32 йилдан буён таэквондо билан шуғулланади ва мураббийлик қилади. Мураббий 2020 йил октябр ойида Халқаро таэквондо ITF федерацияси томонидан халқаро тоифадаги инструктор сертификатини қабул қилиб олган ва 7-DAN қора белбоғ соҳибига айланганди.

Мавзуга оид