Ўзбекистон | 08:44 / 16.01.2021
42489
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига генерал-майор унвони берилди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғига генерал-майор унвони берилди. Бу ҳақда ИИББ хабарида айтилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг 2021 йил 14 январь кунидаги 6137-сонли фармони билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Азиз Тошпўлатовга "генерал-майор" махсус унвони берилди.

Газета.uz’нинг ёзишича, генерал-майор унвони Тошкент ИИББ бошлиғи Азиз Тошпўлатовга аванс билан топширилган. Ушбу унвон Ўзбекистон тарихида фақат икки маротаба ёш ходимга берилганлиги ва Азиз Тошпўлатов энг ёш генерал-майор бўлганлиги таъкидлаб ўтилди. 

Шунингдек, ички ишлар вазирининг буйруғи билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг қуйидаги ходимларига "полковник" махсус унвони берилди:

  • Отамурод Аҳмедов, Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;
  • Азиз Садиров, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.

Аввалроқ, Мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновга генерал-лейтенант ҳарбий унвони берилгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид