Жаҳон | 03:24 / 27.01.2021
8754
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг янги давлат котиби Энтони Блинкен бўлди

Фото: Reuters

АҚШ сенати президент Жо Байден томонидан давлат котиби лавозимига таклиф қилинган номзодни қўллаб-қувватлади. Ушбу лавозимни 58 ёшли Энтони Блинкен эгаллади.   

Унинг номзоди учун сенатнинг 78 аъзоси овоз берди, 22 аъзоси қарши чиқди. 

Блинкен АҚШ маъмуриятининг кўплаб аъзолари каби Байден билан узоқ вақтдан бери бирга ишлайди. Жумладан, у Барак Обама президентлиги вақтида давлат департаментида иккинчи шахс бўлган. Ўшанда Байден вице-президент лавозимини эгаллаган.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Байденнинг маъмурияти АҚШ тарихидаги энг турфа миллатли ҳисобланади. У томонидан тайинланган ҳар иккинчи амалдор рангли аҳоли вакилларидан иборат. Жумладан, унинг президентлигида биринчи марта Пентагонга афроамерикалик раҳбар тайинланди. Вице-президент лавозимини эса АҚШ тарихида биринчи марта оқ танли бўлмаган аёл Камала Харрис эгаллади.

Мавзуга оид