Абдумажид Муллажонов Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди
Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашининг қарори билан шу кунгача Тошкент шаҳар Олмазор туман ҳокими лавозимида фаолият юритган Бахтиёр Раҳмонов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, унинг ўрнига Абдумажид Муллажонов ушбу лавозимга тайинланди.
Абдумажид Файзуллаевич Муллажонов 1970 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Кўп йиллар давомида қатор раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият юритган.
У 2019 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар Олмазор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган.
Аввалроқ, Олмазор тумани ҳокими Тошкент шаҳри ҳокимига биринчи ўринбосар бўлиши хабар қилинганди.
Kun.uz'нинг турли тузилмалардаги бир неча манбалари берган маълумотга кўра, у Тошкент шаҳри ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига ўтади.
Маълумот учун, Абдумажид Муллажонов Ўзбекистон Марказий банки собиқ раиси Файзулла Муллажоновнинг ўғлидир.
Файзулла Муллажонов Марказий банкни 1991 йилдан буён бошқариб келган. У 2017 йилнинг 23 май куни 67 ёшида узоқ давом этган касалликдан сўнг оламдан ўтди.
Мавзуга оид
21:26 / 06.12.2024
Тошкентнинг айрим кўчаларида 7 декабр куни автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланади
16:52 / 02.10.2024
Тошкентда мактаб ўқувчиси устига футбол майдонидаги дарвоза қулаши туфайли вафот этди
15:51 / 12.08.2024
“Аҳоли билан келишилган” — пойтахт ҳокимлиги болалар майдончаси жойлашган ҳудуд сотувга қўйилганига изоҳ берди
07:45 / 18.02.2024