Жамият | 12:00 / 11.02.2021
17925
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Тестдан ўтинг. Интернетдаги фирибгарликлар схемаларини биласизми?

Фирибгарлар йиллар давомида ўзларининг классик алдов усулларидан фойдаланиб келмоқдалар. Масалан, улар эълон жойлаштириш сервисларида товарларни арзон нархларда сотадилар ва тўловни олгандан сўнг, харидорларни блоклаб қўядилар. Шунингдек, фирибгарлар гўёки улар чет элда эканликларини ва сиз сотаётган товарни ўзлари олиб кетолмасликларини баҳона қилиб сизга товарларни етказиб бериш орқали жўнатишни таклиф қилишлари мумкин.

Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмасликнинг бир неча йўли мавжуд. Ўтишингиз учун таклиф қилинган ҳаволага доимо эътибор беринг, бундай ҳаволалар бир ёки ундан кўп белгига фарқ қиладиган сайтлардир, масалан olyxx.uz, olx-dostavka.com.

Шунингдек, тажовузкорлар ҳаммага совға ютгани ҳақида хабар юборишади. Уларнинг сохта сайтларига ташриф буюрганингиздан сўнг, сиздан картангиз рақами ва кодини киритишингиз сўралади. Лекин ҳеч қачон карта кодини ҳеч кимга берманг.

Эҳтиёткорлигингиз ва ҳушёрлигингизни синаб кўриш учун кичик тестдан ўтишингизни тавсия қиламиз!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид