Ўзбекистон | 21:28 / 16.02.2021
39106
1 дақиқада ўқилади

Қуролли кучлар таркибидаги сержантларнинг иш ҳақи оширилиши кутилмоқда

Ўзбекистонлик ҳарбийларнинг ҳам маоши оширилиши мумкин. Мудофаа вазири матбуот котиби Баҳром Зулфиқоровнинг айтишича, мазкур масала яқинда бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида муҳокама қилинган ва тез орада сержантлар таркибининг ойлиги оширилиши кутилмоқда.

«Яқинда бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида сержантлар таркибини янада ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг ойлик маошини кўтариш масаласи муҳокама қилинди. Айни пайтда тегишли ҳужжат лойиҳаси тайёрланиб, ҳукуматга киритилган. Тез кунларда бу ушбу ҳужжат қабул қилиниб, амалиётга жорий қилинади ва сержантлар таркибининг ойлиги оширилади.

Шу кунгача ҳам уларнинг ойлик маошлари етиб келган. Тўғри, айрим жойларда тўйчилик дейди, бошқа дейди, ўзимизнинг менталитетимиздан келиб чиқиб инсоннинг эҳтиёжи кенгаяверади, лекин бугунги кунда бу масалага давлатимиз эътибор қаратмоқда», дея Баҳром Зулфиқоровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Эслатиб ўтамиз, 12 феврал куни Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилишини маълум қилганди.

Мавзуга оид