Ўзбекистон | 21:53 / 24.02.2021
7271
1 дақиқада ўқилади

Тахтиқорача довони вақтинча ёпилди 

Тахтиқорача довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар қилмоқда.

ИИВ ЙҲХББ томонидан маълум қилинишича, бунга кўп миқдорда қор ёғгани ва ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган.

«Об-ҳаво ўзгариб, қор ёғишда давом этаётганлиги сабабли, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтиқорача» довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди», - дейилади хабарда.

Аввалроқ, ИИВ ЙҲХББ барча йўл ҳаракати иштирокчиларини йўлларда эҳтиёт бўлишга чақириб, мурожаат қилган эди.

Мавзуга оид