Жаҳон | 14:48 / 01.03.2021
18574
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги иш ҳафтаси энг қисқа мамлакат номи маълум қилинди

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг маълумотига кўра, Нидерландияда аёллар ҳафтасига 25 соат, эркаклар эса 34 соат ишлайди. 

Фото: Reuters

Нидерландия дунёдаги иш ҳафтаси энг қисқа мамлакати деб топилди, дея хабар бермоқда Tengrinews.kz.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг маълумотига кўра, Нидерландияда аёллар ҳафтасига 25 соат, эркаклар эса 34 соат ишлайди.  

Нидерландияда шунингдек, бандлик даражаси 76 фоиз атрофида бўлиб, мамлакатда иш топиш жуда осон. Ташкилот 35 мамлакатдаги маълумотларни таққослаш асносида ушбу хулосага келган.

Қайд этилишича, Исландияда бандлик даражаси энг юқори - 86 фоизни ташкил этади, иш вақти эса ҳафтасига ўртача 39 соатга тенг. Жанубий Африкада бандлик даражаси атиги 43 фоиз, иш вақти ҳам ҳафтасига 43 соат. Ташкилот статистикасига кўра, энг узун иш ҳафтаси Туркия ва Колумбияда – ўртача 48 соат.

Маълумот берилишича, Европадагилар бошқа ҳар қандай қитъадагилардан кўра камроқ ишлайди.  

Мавзуга оид