«Ўзстандарт» 876 турдаги импорт маҳсулотларнинг олиб кирилишига тақиқ қўйди
“Ўзстандарт” агентлиги томонидан 876 турдаги импорт маҳсулотларнинг республикага олиб кирилишига тақиқ қўйилди. Бу ҳақда агентлик хабарида айтилган.
Қайд этилишича, “Ўзстандарт” агентлиги томонидан Европа иттифоқи давлатларида сифатсиз ва хавфли деб топилган маҳсулотлардан ички бозорни ҳимоя қилиш, истеъмолчиларга сифатсиз маҳсулотлар тўғрисида тезкор маълумотлар етказиш мақсадида махсус ахборот тизими (сontrol.standart.uz) электрон портали жорий этилди.
Бугунги кунда мазкур порталга 876та маҳсулот жойлаштирилиб, ушбу маҳсулотларнинг мамлакат ҳудудига олиб кирилишига, яъни импорт қилинишига тақиқ қўйилди.
Маҳсулот тўғрисидаги ахборотларга кўра, 171та ўйинчоқ, 77та электротехника ускунаси, 26та ёритиш жиҳози, 25та болаларни парваришлаш учун жиҳозлар, 24 та заргарлик буюми, 43та косметика воситаси ва бошқа маҳсулотларга тақиқ жорий этилди.
Мавзуга оид
08:48
11 ойда 215 млн долларлик электромобил импорт қилинди
11:10 / 15.12.2024
Ўзбекистонга ўтган 10 ойда импорт қилинган электромобиллар сони маълум қилинди
10:23 / 13.12.2024
Импорт қилишда ҚҚСни ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш кенгайтирилди
09:24 / 12.12.2024