Жаҳон | 14:45 / 06.03.2021
3711
1 дақиқада ўқилади

Сомали пойтахтида содир бўлган портлашда 20 киши ҳалок бўлди

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портловчи модда жойланган автомобиль портлаган ҳамда портлаш содир бўлган жой яқинида отишма овозлари эшитилган.

Фото: XinHua/Global Look Press

Сомали пойтахти Могадишода содир бўлган портлаш оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди.

"Портлаш жойидан 20 нафар ҳалок бўлганларнинг жасадини ва 30 нафар ярадорни олиб чиқдик", - деб маълум қилди тез ёрдам хизмати вакили.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портловчи модда жойланган автомобиль портлаган ҳамда портлаш содир бўлган жой яқинида отишма овозлари эшитилган. Полиция воқеа жойини ўраб олган.

Февраль охирида Сомали мудофаа кучлари бошлиғи ўринбосари Аббос Аминга қилинган суиқасд чоғида унинг икки нафар тансоқчиси ҳалок бўлган, яна бири жароҳатланганди. 

Мавзуга оид