Фан-техника | 18:40 / 07.03.2021
10146
1 дақиқада ўқилади

Aston Martin электромобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Аккумуляторли спорткарлар Гейдондаги Aston Martin заводида ишлаб чиқарилади, Сейнт Атандаги корхонада эса электр SUV — «шаҳар йўлтанламаслари» йиғилади.

Фото: Financial Times

Британиянинг Aston Martin компанияси 2025 йилдан электромобиллар ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда Aston Martin Lagonda ижрочи раиси, милиардер Лоуренс Стролл Financial Times нашрига берган интервьюсида айтди.

Унинг сўзларига кўра, аккумуляторли спорткарлар Гейдондаги (Англия) Aston Martin заводида ишлаб чиқарилади, Сейнт Атандаги (Уэльс) корхонада эса электр SUV — «шаҳар йўлтанламаслари» йиғилади.

Шу билан бирга, компания гибрид ва электр двигателли машиналар қаторини кенгайтиради. 

 «Биз рақибларимиздан бир қадам олдиндамиз ва бу Mercedes билан ҳамкорлик туфайлидир», — дейди Стролл.

Компаниянинг 20 фоизи Mercedes’га тегишли.

Буюк Британия 2030 йилга бориб бензинли ва дизелли двигателга эга автомобиллар сотувини буткул тақиқлашни режалаштирмоқда. 

Мавзуга оид