Жамият | 16:27 / 13.03.2021
19769
1 дақиқада ўқилади
Ўлимни эслаб турасизми?
Kun.uz аҳолининг турли вакиллари ўртасида турли мавзуларда кун сўровларини ўтказмоқда. Бугун “Ўлимни эслаб турасизми?” деган савол билан юртдошларимизга юзландик. Иштирокчиларни бироз сергаклантирган бу саволга турли ёш вакилларидан жавоб олишга ҳаракат қилдик.
Респондентлар орасида бир кунда беш вақт буни эслашини айтганлар, ўлимни эслаб туриш инсонни ёмонлик қилишдан тийилиш ва кўпроқ яхшилик қилишга ундашини таъкидлаганлар ҳам бўлди. Деярли барча иштирокчилар буни эсда тутишларини айтишди.