ИҲҲҚЖФ: Жўмракдан тушмаган иссиқ сув миқдорини қайта ҳисоблатиш мумкин
Тошкент шаҳри ва бошқа марказий иссиқ сув тизимига эга бўлган шаҳарлардаги истеъмолчилар марказий иссиқ сув тизими орқали келаётган иссиқ сув ҳарорати етарли даражада таъминланмагани учун етказиб берувчи корхоналарга мурожаат қилишлари лозим. Шунда уларга иссиқ сув ўрнига оққан совуқ сув миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиб берилади. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ижрочи директори Иномжон Тоғаев шу ҳақда маълум қилди.
«Бу масалани Федерация кўтариб чиққан ва бу борада ўз муносабатимизни билдирганмиз. Иссиқ сув таъминотида шундай тартибки, жўмракни очган вақтида меъёрдаги 55 даража ҳароратдаги сув тушмаса, бевосита Иссиқ сув корхонасига бориб, ёзма ариза билан мурожаат қилиш мумкин. Шунда, корхона мутахассислари хонадонга келиб, совуқ сув тушиш дақиқасини ҳисоблашади ва уни кунлик иссиқ сув истеъмоли миқдорига пропорционал тарзда қайта ҳисоблаб беришади», - деди Иномжон Тоғаев.
Унинг айтишича, аслида бундай қайта ҳисоб-китоб қилиш амалиётда бор, фуқароларда ҳам бундай ҳуқуқ мавжуд, бироқ фуқаролар жуда камдан кам ҳолларда мурожаат қилишлари кузатилади.
«Шу билан бирга, биринчи қаватдаги истеъмолчига камроқ, кўп қаватли уйларнинг, дейлик, 9-қаватидаги хонадонга иссиқ сув айланишини инобатга олган ҳолда кўпроқ чегирма бериш мумкин», - дея таъкидлади Тоғаев.
Мавзуга оид
16:05 / 06.12.2024
Иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 2025 йилда икки марта ошади
18:58 / 19.09.2024
Тошкентда иссиқлик энергияси ва иссиқ сув тарифлари оширилади
20:16 / 04.09.2024
Тошкентда иссиқ сув вақтинча ўчириладиган ҳудудлар эълон қилинди
17:35 / 04.04.2024