Ўзбекистон | 20:27 / 25.03.2021
11996
2 дақиқада ўқилади

Тошкент молия институтида ўқиш коронавирус сабаб масофавий шаклга ўтказилди

Тошкент молия институтида дарслар 26 мартдан 8 апрелга қадар (14 кун) масофавий шаклга ўтказилади. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, бу коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилган.

Хабарга кўра, 2 ҳафталик масофавий таълим талабалар учун эълон қилинмоқда, институт профессор-ўқитувчилари карантин қоидаларига риоя этган ҳолда вазифаларини олиб боришади.

  • Ўзбекистонда март ойи ўрталарига келиб эпидемиологик вазият ёмонлаша бошлади. ССВ маълумотига кўра, 24 март куни кунлик ўсиш бўйича йил бошидан буён энг юқори натижа қайд этилди (138та янги касалланиш ҳолати), шунингдек, Тошкент шаҳрида кунлик касалланиш кўрсаткичлари сўнгги ойларда илк марта юздан ошди. Пойтахтда коронавирусга чалиниш ҳолатлари, асосан, ўқувчилар, талабалар ва ташкилот ходимлари орасида кўпайган. 
  • Аввалроқ Тошкент транспорт университетининг Авиация транспорти муҳандислиги факультети талабасида коронавирус аниқлангани сабаб факультет талабалари масофавий таълимга ўтказилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентдаги Инҳа университети талабасида коронавирус аниқлангани сабаб икки ҳафта карантинга ёпилганди.

Мавзуга оид