Хоразмда қиморхона ташкил қилган фуқарога суд ҳукми ўқилди
Шовот тумани жиноят судида ўз уйида қиморхона ташкил қилган шахсга нисбатан очилган жиноят иши бўйича айблов ҳукми эълон қилинди.
Шовот тумани жиноят судида ўз уйида қиморхона ташкил қилган шахсга нисбатан очилган жиноят иши бўйича айблов ҳукми эълон қилинди.
Суд қарорида қайд этилишича, Ж.Х. 2020 йил 25 август куни Шовот туманидаги уйида бир неча танишларига пул ва бошқа моддий қимматликлар тикиб ўйналадиган карта ўйини учун шароит яратиб берган ва қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинни ўтказган.
Шу куни тунда Хоразм вилояти ИИБ ЖҚБ ва ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси томонидан фуқаро Ж.Х.нинг уйида холислар иштирокида кўздан кечириш ўтказилганида, қимор ўйнашда фойдаланилган 1400 АҚШ доллари ва 28,1 млн сўм пул, шунингдек, карталар далилий ашё тариқасида олинган.
Суд Ж.Х. шахсини, оилавий аҳволини, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, 4 нафар фарзанди борлигини, муқаддам судланмаганини жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони бор, деган хулосага келган. Шу туфайли, Ж.Х.га нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 44,6 млн сўм миқдорида жарима жазоси тайинлашни лозим топган.
Мавзуга оид
16:19 / 24.12.2024
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
11:08 / 24.12.2024
Хоразмда янги қуёш электр станцияси ишга туширилади
21:28 / 18.12.2024
Гулистон ИИБ ТБ фуқаролик низосидан жиноят иши “ясади”. Терговчи янги йилни иссиқ уйида, 50 ёшли аёл эса Россия ҳибсхонасида кутиб оладими?
07:49 / 16.12.2024