Ўзбекистон | 09:09 / 06.04.2021
5156
1 дақиқада ўқилади

«Ёшлик-I» конини ўзлаштириш инвестиция лойиҳасига ўзгартиришлар киритилди

Давлат раҳбарининг «Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 26 майдаги «Олмалиқ КМК» АЖ конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори имзоланди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, «Ёшлик-I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишда қуйидагилар иштирок этишдан чиқарилди:

  • «Ronesans Holding» (Туркия) компанияси ва унинг бўлинмалари;
  • «тайёр ҳолда топшириш» (EРС) шартларида 3-сон мис бойитиш фабрикасини қуриш учун бош пудратчи сифатида «Renaissance Heavy Industries» МЧЖ (Россия);
  • «SFI Management Group» МЧЖ ХК.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳа рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган ҳамда унда умумий ҳисобланган капитал қўйилмалар суммаси 1,7 млрд АҚШ доллари бўлган, 2027 йилга келиб 23 млн тонна руда қазиб олиш назарда тутилган.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.03.2021 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид