Ўзбекистон | 10:36 / 09.04.2021
14580
3 дақиқада ўқилади
Шавкат Мирзиёев водород энергетикасини ривожлантириш тўғрисида қарор имзолади
Президент “Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг:
- Фанлар академиясининг “Халқаро қуёш энергияси институти” МЧЖ негизида Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтини;
- институт тузилмасида Водород энергетикаси илмий-тадқиқот марказини ҳамда Қайта тикланувчи ва водород энергетикаси технологияларини синаш ва сертификатлаш лабораториясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
- Қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш бўйича идоралараро комиссия тузилди ва унга қуйидаги вазифалар юкланди:
- институт фаолияти ташкил этилишини мувофиқлаштириш;
- қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш бўйича миллий стратегия ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек ушбу соҳалардаги истиқболли лойиҳалар амалга оширилишини таъминлаш;
- қайта тикланувчи ва водород энергетикаси соҳаларида зарур тадқиқотлар ўтказиш ҳамда кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш масалаларида вазирлик ва идораларга кўмаклашиш;
- қайта тикланувчи ва водород энергетикаси соҳаларида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш ҳамда илмий-техникавий лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш.
Қуйидагилар институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
- қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва водород энергетикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини шакллантириш, ушбу соҳаларда фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда инновацион лойиҳалар ишлаб чиқиш;
- қайта тикланувчи энергия манбалари ва водороддан олинган энергияни электр ҳамда иссиқлик энергиясига айлантириш ҳисобига улардан иқтисодиётнинг юқори технологик соҳалари ва тармоқларида самарали фойдаланиш усулларини ўрганиш ва жорий этиш;
- қайта тикланувчи энергия ва водородни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва улардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва (ёки) уларни халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар талабларига мослаштириш;
- илғор давлатларнинг мазкур соҳалардаги илмий муассасалари, марказлари ҳамда экспертлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва улар иштирокида тадқиқотлар ташкил қилиш, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва уларда иштирок этиш;
- маҳаллий ва хорижий олий таълим ташкилотлари билан биргаликда илмий изланишдан ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнларни ўзаро боғловчи яхлит тизимни шакллантириш ва юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш;
- қайта тикланувчи энергия манбалари ва водород ишлаб чиқарувчи, улардан фойдаланувчи ҳамда ушбу турдаги энергия билан ишловчи ускуна, қурилма ва технологияларни синовдан ўтказиш ва сертификатлаш.
Мавзуга оид
18:55 / 14.09.2024
АҚШда водородда ҳаракатланадиган ноёб самолёт тақдим этилди
07:53 / 30.08.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда қайта тикланадиган водород ишлаб чиқариш учун маблағ ажратади
18:28 / 21.08.2024
ФНҚЗни 100 млн долларга хусусийлаштириб олган Saneg унинг бир қисмини 140 млн долларга сотди
10:21 / 07.06.2024