Ўзбекистон | 12:15 / 14.04.2021
10354
1 дақиқада ўқилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирига матбуот котиби тайинланди 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирига матбуот котиби тайинланди. Бу ҳақда вазирлик хабар бермоқда.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Қайд этилишича, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига Сардорбек Урайимжонович Усмонов тайинланди.

Сардорбек Усмонов 1985 йил Андижон шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тулуза сиёсий фанлар институти магистратураси ҳамда Бордо сиёсий фанлар институти докторантурасини тамомлаган. Сиёсий фанлар доктори (DSc) ҳисобланади.

Сардорбек Усмонов бунга қадар Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси - Спичрайтери бўлинмасининг етакчи консултанти лавозимида фаолият юритган.

Мавзуга оид