Ўзбекистон | 14:42 / 17.04.2021
78054
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусга неча ёшлилар кўпроқ чалинаётгани маълум қилинди

Ўзбекистонда коронавирусга неча ёшлилар кўпроқ чалинаётгани тўғрисида маълумот берилди.

Баҳодир Юсупалиев / Фото: KUN.UZ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бу ҳақда бугун ўтказилган коронавирусга қарши курашиш бўйича Махсус комиссия кенгайтирилган йиғилишида соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев айтиб ўтди.

Айни пайтда мамлакат ҳудудида рўйхатга олинаётган коронавирусдан касалланганларнинг ёшма-ёш таҳлили қуйидагича:

  • 14 ёшгача бўлган болалар ўртача 13-15 фоизни;
  • 15-19 ёшдагилар 4-6 фоизни;
  • 20-29 ёшдагилар 11-14 фоизни;
  • 30-39 ёшдагилар 17-20 фоизни;
  • 40-49 ёшдагилар 10-15 фоизни;
  • 50-59 ёшдагилар 12-16 фоизни;
  • 60 ёш ва ундан катталар 22-26 фоизни ташкил этмоқда.

Бундан олдин, 18 апрелдан карантин қоидалари кучайтирилиши хабар қилинганди.

Боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолияти зудлик билан тўхтатилади ҳамда 2 ҳафтага карантинга олинади. Ушбу вақт мобайнида улар онлайн тартибда фаолият юритади.

1 майдан бошлаб, концерт томоша тадбирларини ёпиқ масканларда ўтказиш бўйича чеклов жорий этилмоқда.

Йирик савдо мажмуалари ва бозорларда, дўконларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши, жумладан, қўлларни антисептик воситалари билан зарарсизлантириш, одамларнинг тиббий ниқоб тақиши, ижтимоий масофа сақлаши назоратга олинади.

Мавзуга оид