Ўзбекистон | 11:39 / 20.04.2021
2973
1 дақиқада ўқилади

Банк маблағларидан бесамар фойдаланганларга нисбатан жиноят иши очилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ахборот хизматининг Kun.uz'га берган маълумотига кўра, Чироқчи туман бўлими ходимлари ҳудуддаги айрим тадбиркорлар банк маблағларини мақсадсиз сарфлаганини аниқлаган.
Терговга қадар суриштирув давомида «Ч.М.» ва «Х.Ф.» оилавий корхонаси раҳбарлари Ч.Ю., Ғ.Х. ва бошқалар расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали АТБ «Агробанк» Чироқчи филиалидан ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш учун ажратилган 80 млн сўм ҳамда «Х.Ф.» оилавий корхонасига ажратилган 100 млн сўм маблағларни ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юбориб ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид