Жаҳон | 16:45 / 24.04.2021
13317
1 дақиқада ўқилади

Индонезиянинг йўқолиб қолган сувости кемаси парчалари топилди

Қутқарувчилар сувости кемасининг торпедо аппарати бўлаклари, перископни мойлаш идиш ва экипаж аъзоларининг жойнамозларини топишган.

Фото: REUTERS/Antara Foto/M Risyal Hidayat

Қидирув-қутқарув гуруҳлари шу ҳафтада йўқолиб қолган Индонезиянинг KRI Nanggala-402 сувости кемасининг парчаларини топди. Бу ҳақда Индонезия ҳарбий-денгиз кучлари штаби бошлиғи адмирал Юдо Маргоно маълум қилди.

 "Сувости кемаси ҳалокатга учраганини исботловчи далилларни ҳисобга олиб, у йўқолиб қолди босқичидан чўкиб кетди босқичига ўтказилди", - деди у.

 Адмиралнинг аниқлик киритишича, қутқарувчилар хусусан, торпедо аппарати бўлаклари, перископни мойлаш идиш ва экипаж аъзоларининг жойнамозларини топишган.

 KRI Nanggala 402 билан алоқа у 21 апрелда Бали ороли яқинидаги машғулотлар вақтида шўнғиш учун рухсат олгандан 1,5 соат ўтиб йўқолганди.

 Унинг бортида 53 киши, жумладан, кема сардори, экипажнинг 49 аъзоси ва қурол бўйича 3 нафар мутахассис бўлган.

Мавзуга оид