Ўзбекистон | 13:59 / 26.04.2021
2823
1 дақиқада ўқилади

Бойсундаги сув тармоғи қурилишида 77 млн сўм талон-тарож қилинди

Фото: KUN.UZ

Бойсун туманининг  Бошработ маҳалласида Обод қишлоқ давлат дастури амалга оширилаётганди.

Маҳаллага ичимлик суви тармоғи қуриш лойиҳасини “F.” хусусий фирмаси бажарди. 

Департаментининг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида, сув тармоғи лойиҳасини амалга оширишда камчиликлар мавжудлиги аниқланди.

Фирма раҳбари ичимлик суви тармоғининг қурилишида 77,2 млн сўмлик қурилиш ишларни қўшиб ёзиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.Р. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид