Ўзбекистон | 13:02 / 27.04.2021
11735
1 дақиқада ўқилади

Нурафшондаги уйлардан бирида газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида жойлашган уйлардан бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

«Бугун, 27 апрель куни соат 11:40да Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги «Обод турмуш» МФЙда жойлашган икки қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. 

Бунинг оқибатида бинонинг 2-қаватига жиддий зарар етган. Афсуски, ҳодисада бир нафар фуқаро вафот этган.

Мазкур ҳолат табиий газ сизиб чиқишидан келиб чиққани тахмин қилинмоқда. Айни дақиқаларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари воқеа жойида ишламоқда. Мазкур вазият юзасидан қўшимча маълумотлар вазирликнинг расмий манбалари орқали бериб борилади», дейилади вазирлик хабарида.

Айни дамда вилоят ҳокимлиги ва масъул раҳбарлар томонидан ҳам ушбу ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид