Ўзбекистон | 11:56 / 28.04.2021
2356
1 дақиқада ўқилади

30 миллион сўмлик маиший техникалар тўхтатиб қолинди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан Тошлоқ туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди. Тезкор тадбир давомида «Марғилон — Тошлоқ» йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Қ.Ж. бошқарувидаги «Nexia» русумли автотранспорт воситаси кузатувга олиниб, Тошлоқ тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилди. 

Натижада мазкур автотранспорт воситасининг салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки умумий қиймати 30 миллион сўмлик 4 турдаги 77 дона маиший техника товарлари борлиги аниқланди.

 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғона тумани ҳудудида нефть маҳсулотини четга олиб чиқмоқчи бўлган фуқаро қўлга олингани ҳақида хабар (https://t.me/kunuzFargona/3451) берилган эди.

Мавзуга оид