Ўзбекистон | 09:59 / 29.04.2021
12325
1 дақиқада ўқилади

Бир гуруҳ генераллар «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди

“Нуроний” жамғармаси васийлик кенгашининг қарори билан турли соҳаларда кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган фуқаролар I, II ва III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тақдирланганлар орасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбариятининг бир гуруҳ вакиллари ҳам бор. 

I даражали кўкрак нишони билан қуйидагилар тақдирланди:

  • генерал-лейтенант Турсинхон Худойберганов – фавқулодда вазиятлар вазири в.б.;
  • генерал-полковник Қобил Бердиев – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи;
  • генерал-майор Равшан Ҳайдаров – Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи;

II даражали кўкрак нишони билан тақдирланди:

  • генерал-лейтенант Шавкат Норматов –  Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи.

Мавзуга оид