Ўзбекистон | 12:00 / 07.05.2021
9409
6 дақиқада ўқилади
Реклама

“Династия” турар жой мажмуасидан баҳор совғалари

Тошкентнинг Паркент бозори ва унинг атрофидаги аҳоли яшаш уйлари XIX–XX асрларнинг бошларида катта трасса йўллари кесишуви яқинида пайдо бўлган. Бир асрдан кўпроқ вақт давомида эса кўҳна тарих руҳини ўзига сингдира олган ушбу ҳудуд яшаш учун энг қулай жойлардан бири бўлиб қолмоқда. Таъкидлаш жоизки, ўтган сўнгги 30 йил мобайнида бу ерда одатда панелли уйлар қад ростлаган, транспорт инфратузилмаси ҳам бирмунча ривожланди, кўплаб давлат ва хусусий мактаблари, мактабгача таълим муассасалари (болалар боғчалари), боғлар ва дўконлар пайдо бўлган.

Шаҳарнинг янги тарихида муҳим бурилиш кутилмоқда — Паркент кўчаси ва Мирзо Улуғбек шоҳкўчалари кесишган жойда “Династия” турар жой мажмуаси қад ростлайди. Мазкур мажмуанинг кўҳна тарихга эга ҳудуд марказида жойлашуви бежиз эмас. Лойиҳани назорат қилувчи Golden House компаниясининг фалсафий қарашлари асосидаги энг муҳим жиҳат — кишиларга қулайлик яратиш лозим ва атрофдаги барча иншоотлар уларнинг эҳтиёжларига мос келиши керак. Шу боис ҳам мазкур концепция мажмуанинг меъморий йўналишлари ва унинг замонавий муҳандислик-техник ечимлари билан уйғунлашган ҳолда давом этмоқда.

“Династия” турар жой мажмуаси инфратузилмаси ривожланган, зарур бўлган барча нарса бир қадам яқинликда жойлашган қулай ҳудудда барпо этилмоқда. Муҳташам ва замонавий мажмуа келгусида бу ерда истиқомат қилувчи аҳоли учун ҳар томонлама қулайлиги билан ажралиб туради. Лойиҳа доирасида пиёдалар ўтиши учун махсус йўлаклар, ён-атроф ободонлаштирилган ҳудуд, шунингдек, спорт ва ўйин майдончалари, махсус дам олинадиган жойлар барпо этилиши ҳам кўзланган.

Эътиборлиси шундаки, девелопер нафақат бинонинг ташқи кўринишига, балки ички тузилишига ҳам катта эътибор қаратади. Худди шу мақсадда мазкур турар жой мажмуаси лойиҳаси учун ҳудуднинг сейсмик жиҳатлари ва иқлим хусусиятлари ҳисобга олинди. Мажмуа дизайни ва стандартларини ишлаб чиқишда бинонинг фасад қисми, умумий фойдаланиш жойлари ва якка тартибдаги хонадонларда акс этувчи барча замонавий талаблар инобатга олинди.

“Династия” турар жой мажмуасида сотиш учун баландлиги уч метрга тенг, кенг бизнес тоифасига мансуб (умумий майдони 32 м² бўлган бир хонали хонадонлардан тортиб, 93 м² бўлган тўрт хонали хонадонларгача) таклиф этилади. Бу ердан хонадон харид қилган ҳар бир мижоз ёқимли бонусга, яъни совға сифатида тақдим этилувчи замонавий ошхона гарнитурига ҳам эга бўлади. Айтиш жоизки, мазкур хонадонлар оддий стандарт эмас, балки индивидуал лойиҳа асосида танланган хонадоннинг майдони ва тартибига мувофиқ амалга оширилади.

Янги хонадон соҳиблари учун яна бир ёқимли совға эса — бу тўлиқ таъмирлаш ишларидир. Эндиликда хонадонлар 140х250 см ўлчамдаги мустаҳкам ўрнатилган дераза (бундай деразалар нигоҳларингизга ўзгача шукуҳ ва кенгликни ҳадя этиши билан бирга хонадонингизни мусаффо ҳаво билан ҳам тўлдиради), эшиклардан ташқари муҳандислик ечимларига эга сантехника тизими ва пишиқ қилиб плиткалар билан ётқизилган тайёр поллар билан фойдаланишга топширилади. Деразаларнинг икки қаватли махсус терламайдиган ойналари хонадаги иссиқликни бир маромда ишончли ушлаб туради ва ташқаридаги шовқиндан ҳам самарали ҳимоя қилади. Хонадон соҳиблари учун яратилган яна бир қўшимча қулайлик — бу индивидуал икки контурли қозонхоналар (автоном иситиш тизими) ва ҳар бир хонада лойиҳа томонидан тақдим этилувчи панелли радиаторлар билан таъминланади.

Мажмуанинг ҳар бир кириш ҳудудида аравачалар учун мўлжалланган махсус жойлар ажратилган бўлиб, янги хонадонлар соҳиблари у ерда бемалол велосипед, скутер, болалар аравачаси ва бошқа воситаларини сақлаши мумкин бўлади. Мажмуа ҳудудига фақат шу ер аҳолиси кириш имкониятига эга бўлади, кириш йўлаклари (подъезд)га кириш интерком (домофон) тизими орқали амалга оширилади. Замонавий лифтлар эса 1000 кггача бўлган юкни кўтариш имконига эга даражада мустаҳкамдир.

Турар жой мажмуасида хавфсизлик чораларини таъминлашга ҳам жиддий эътибор қаратилади. “Aвтомашинасиз ҳовли” концепциясига кўра, ташриф буюрувчи меҳмонлар автомашиналарини ҳудуд ташқарисидаги махсус тўхташ жойларида қолдиришлари мумкин ва бу мажмуа аҳолиси ва уларнинг фарзандлари ушбу ҳудуд ҳовлида эмин-эркин ўйнашларига имконият яратади. Мажмуа периметри бўйлаб кириш жойларига ўрнатилган сифатли видеокузатув камералари нафақат ҳудудни, балки қўшни ҳовли майдонини ҳам қамраб олгани боис у ерда содир бўлаётган воқеаларни ҳам кузатишда қўл келади. Бундан ташқари, ҳар бир хонадонда тутун детекторлари ўрнатилган индивидуал ёнғин сигнализацияси тизими ҳам ўрнатилади.

Мажмуа хонадонлари сотилиши айни дамда қизғин паллада давом этмоқда ва сиз ҳам бундай манфаатли ва фойдали таклифдан унумли фойдаланишга улгуриб қолинг! Зеро, Golden House компаниясининг мазкур турар жой мажмуасидан янги хонадон харид қилиб олишингиз оилангиз учун энг ёқимли совға бўлибгина қолмай, яқинларингиз билан давом этувчи энг яхши анъаналарнинг дебочасига замин ҳозирлашига умид билдирамиз.

Династия савдо маркази: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Мирзо Улуғбек ва Паркент кўчалари кесишмаси.

Геолокация

Сайт: dynasty-gh.uz

Call-марказ: +99878-888-11-22

Facebook: fb.com/goldenhouseuz

Instagram: @goldenhouseuz

Telegram: t.me/goldenhouseuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид