Amazon раҳбари 500 млн долларлик яхта қурдирмоқда
Маълумотларга кўра, Безос 2019 йилда Fox телевизион тармоғи асосчиларидан бири Барри Диллернинг Eos яхтасида ҳордиқ чиқаргандан сўнг яхталарга қизиқиб қолган.
Amazon асосчиси ва жаҳоннинг энг бадавлат бизнесмени Жефф Безос дунёдаги энг катта елканли яхтани қурдирмоқда, деб хабар қилди Bloomberg ўз манбаларига таяниб. Агентликнинг маълумот беришича, узунлиги 127 метр бўлган уч мачтали яхта Безосга тахминан 500 млн долларга тушади, унга қўшимча равишда вертолётларни қабул қила оладиган яна бир ёрдамчи яхта қурилади.
Аввалроқ бизнесменнинг биографи Бред Стоун ҳар икки яхта Безоснинг буюртмасига асосан Нидерландиянинг Oceanco компанияси томонидан қурилаётганини хабар қилганди.
Агентликнинг қайд этишича, Безос яхталар қурилишига икки йил аввал буюртма берган.
Маълумотларга кўра, Безос 2019 йилда Fox телевизион тармоғи асосчиларидан бири Барри Диллернинг Eos яхтасида ҳордиқ чиқаргандан сўнг яхталарга қизиқиб қолган. Bloomberg агентлигининг ёзишича, Безоснинг яхтаси Eos яхтасига ўхшаш, фақат унга нисбатан узунроқ бўлади — Eos 97 метрли яхта ҳисобланади.
Мавзуга оид
19:19 / 13.12.2024
Amazon ҳам Трампнинг инаугурацияси учун 1 млн доллар хайрия қилади
19:11 / 04.09.2024
Америкалик миллиардер Жефф Безос 80 млн долларга шахсий самолёт сотиб олди
21:55 / 19.08.2024
Британиялик мултимиллионер Майкл Линч яхтаси чўкиб кетганидан сўнг бедарак йўқолди
07:52 / 16.05.2024