Ўзбекистон | 08:22 / 18.05.2021
3431
2 дақиқада ўқилади

Мактабгача таълим бошқармасида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Фото: KUN.UZ

Фарғона вилояти Мактабгача таълим бошқармасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда журналист ва блогерлар иштирок этди.

Матбуот анжуманида бошқарма бошлиғи Юлдуз Хўжаева бугунги кунда тизимда олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил тўхталди.

Ю.Хўжаеванинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, вилоятда 856 та давлат мактабгача таълим ташкилотига 156 586 нафар бола қамраб олинган бўлиб, ушбу ташкилотларда 16 016 нафар педагог фаолият юритмоқда. 
Жами 1 364 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотига 43 724 нафар бола қамраб олинган бўлиб, 2973 нафар педагог томонидан тарбияланувчиларга таълим-тарбия бериб келинмоқда. 

74 та хусусий МТТда 6 316 нафар бола бўлиб, мазкур  ташкилотларда 566 нафар  педагог фаолият юритади.
Шунингдек, бошқарма бошлиғи вилоятдаги мавжуд МТТларга кадрлар етишмаслиги ҳақида алоҳида тўхталди. Анжуман давомида Kun.uz мухбири МТТга дахлдор мурожаатлар юзасидан бошқарма бошлиғидан муносабат олди. 

Тадбир доирасида журналист ва блогерлар Фарғона шаҳридаги бир нечта МТТ фаолияти билан танишди.

Мавзуга оид