Ўзбекистон | 16:33 / 21.05.2021
2004
1 дақиқада ўқилади
Наманганда хотира турнири бўлиб ўтди
Наманган шаҳрида жойлашган “Динамо” ўйингоҳида вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ва наманганлик ёшлар ўртасида спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Ушбу мусобақа ўз хизмат вазифасини виждонан бажариш чоғида мардлик ва жасорат кўрсатиб, фуқаролар ҳаётини сақлаб қолиш вақтида ҳалок бўлган Миллий гвардия Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходими марҳум сафдор Абдулходи Абдулвохидов хотирасига бағишланди.
Мусобақа якунига кўра, Наманган шаҳар, Норин, Тўрақўрғон ва Чуст туман қўриқлаш бўлимларининг ходимлари ўз вазн тоифалари бўйича биринчи ўринни қўлга киритишди.
Ғолиблар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.