Ўзбекистон | 20:40 / 22.05.2021
11431
2 дақиқада ўқилади

Ҳозирги авлод нимани ўқишини тушунмайман — халқ таълими вазири

«Олдинлари ҳаммамиз ётиб олиб китоб ўқирдик. Ҳозирги авлод нимани ўқишини мен тушунмайман. Масалан, мен фейсбукда ёздим дейлик. Таҳлилни ёш бўйича қарайдиган бўлсам, фейсбукда бизни ўқиётганлар асосан 40 ёшдан юқори бўлиб чиқяпти», - деди Шерзод Шерматов.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» доирасида ёшлар билан очиқ мулоқотда китобхонлик борасида сўз юритди. 

«Болаларимиз, афсуски, китоб ўқишга унча қизиқмай қўйди. Ҳозир телефонлар ривожланиб кетганидан кейин болалар саёз билимли бўлиб қолишган. Олдинлари ҳаммамиз ётиб олиб китоб ўқирдик. Ҳозирги авлод нима ўқишини мен тушунмаяпман. Масалан, мен фейсбукда ёздим дейлик. Таҳлилни ёш бўйича қарайдиган бўлсам, фейсбукда бизни ўқиётганлар асосан 40 ёшдан юқори бўлиб чиқяпти. Кейингиси твиттер дейдиган бўлсак, уни ҳам кўп болалар ўқиётгани йўқ. Умуман тексти йўқ, ўқимайдиган инстаграм деса, билмадим, уни ҳам кўришмаяпти ҳозир. Ўзи ҳозирги ёшлар нимани ўқияпти?» деди у.

 Шерматовнинг сўзларига кўра, китоб тарғиботини болаларга қандай етказиш мумкинлиги масаласида барчанинг фикри муҳим.

«Нима қилсак, ёшларга кўпроқ ўзимизнинг ахборотларни етказамиз? ОAВ хафа бўлмасин, ёшлар ҳамма ОAВни ҳам кўрмаяпти. Лекин бир-бири билан гаплашяпти. Ўзи қаердандир маълумот оляпти. Ўзи янгиликлар қилиб, нимадир ташкил қиляпти», - деди вазир.

Мавзуга оид