Жамият | 08:38 / 26.05.2021
2837
2 дақиқада ўқилади

“Matiz”даги талончилар қўлга олинди

“Matiz”да бўлган шахслар йўловчининг “НUAWEI”  телефонини тортиб олиб яширинган.

2021 йилнинг 20 май куни Ю.А. “102” қисқа рақамига берган хабарига кўра, соат 23:18 ларда Данғара тумани Қўриқ қишлоғи Сўлимбоғ кўчаси 2-уй ёнида “Матиз”  русумли автомашинада бўлган уч нафар номаълум шахс унга нисбатан жисмоний куч ишлатиб, 3 500 000 сўмлик бўлган “НUAWEI” русумли уяли телефон аппаратини талон-торож қилиш йўли билан тортиб олиб, номаълум томонга қочиб яширинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қўқон шаҳрида яшовчи 22 ёшли А.А. ўзининг жиноий шериклари 22 ёшли И Б. ва 21 ёшли А.А. билан биргаликда А.А. бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автомашинада олдиндан жиноий тил бириктириб, содир этгани аниқланган. Жабрланувчига тегишли бўлган “НUAWEI” русумли уяли телефон аппарати А.А.дан ашёвий далил тариқасида олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, талончилар қўлга олинган.

Аввалроқ Фарғона шаҳрида 18 ёшли йигит ҳайдовчига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Мавзуга оид