Ўзбекистон | 09:28 / 26.05.2021
6367
1 дақиқада ўқилади

Музработда тури аниқланмаган ҳайвоннинг 2 та боласи топилди

Ижтимоий тармоқларда Музрабод туманида одамлар қўйларни бўғизлаб кетаётган номаълум ҳайвонни уриб ўлдиргани тасвирланган лавҳа тарқалганди.

24-25 майда ушбу ҳолатни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда ИИБ воқеа жойига чиқиб ўрганган.

Аҳоли номаълум ҳайвон 10 дан ортиқ чорва молларини бўғизлаб кетганини билдирган. Шундан сўнг фуқаролар ҳайвонни таъқиб қилиб, тунда ўлдирган.

Ҳудуд кўздан кечирилганда Орият маҳалласидаги “Шомуродов Акбар” фермер хўжалигига қарашли даланинг четида икки бош номаълум ҳайвоннинг болалари топилган. 

Ҳозирда ушбу ҳайвон боласини сақлаб қолиш ҳамда турини аниқлаш мақсадида Термиз ҳайвонот боғига топширилган.

Мавзуга оид