Бу йил саноат ярмаркалари қаерда ўтказилиши аниқлаштирилди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан “2021 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.
2021 йил 22-24 апрель кунлари Навоий шаҳрида кон-металлургия, кимё саноати, қурилиш материаллари ва электр энергетикаси соҳаларидаги йирик тармоқ ташкилотлари, шунингдек, республиканинг барча ҳудудларидан ушбу тармоқлар учун маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлар иштирокида тармоқлараро саноат ярмаркаси муваффақиятли ўтказилди.
Унинг якунлари бўйича қиймати 375,8 млрд сўмлик жами 996 та саноат кооперацияси шартномалари ва 268 та техник жиҳатдан ҳамкорлик қилиш меморандумлари имзоланди. 2021 йилнинг 29-30 апрель кунлари Хоразм вилоятида “Ҳудудлар ва тармоқлараро саноат кооперациясини ривожлантириш” кўргазмаси ўтказилиб, қиймати 70,3 млрд сўмлик 289 та шартномалар ҳамда 20 турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қаратилган 42 та меморандумлар имзоланди.
Шу муносабат билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2021 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини қуйидаги икки босқичда ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди:
- I босқич - 2021 йилнинг май-октябрь ойларида республика ҳудудларида йирик саноат ташкилотларининг ихтисослашуви асосида Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаларини ўтказиш;
- II босқич - 2021 йилнинг 22-28 ноябрь кунлари 2022 йил учун буюртмалар портфелини шакллантириш бўйича республика тармоқлараро саноат ярмаркасини ўтказиш.
Қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланди:
- 2021 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ўтказиш режа-жадвали;
- 2021 йилда республика тармоқлараро саноат ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби;
- 2021 йилда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳнинг намунавий таркиби;
- 2021 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари.
Жадвалга асосан, 2022 йил учун буюртмалар портфелини шакллантириш бўйича республика тармоқлараро саноат ярмаркаси Тошкентда ўтказилади. Бошқалар қаторида, Қорақалпоғистон Республикасида июнда табиий ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаш ва нефть-кимё саноати соҳасида ярмарка; Самарқанд вилоятида октябрда - туризм, гастрономия туризми, озиқ-овқат саноати, мебель ва электротехника саноати, шунингдек гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида ярмарка ўтказилади.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.05.2021 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
20:23 / 10.12.2024
Ёғ-мой маҳсулотлари экспортига рухсат берилиши мумкин
09:40 / 31.10.2024
Тошкентда "Ипак йўлида туризм" халқаро сайёҳлик ярмаркаси ўтказилади
21:14 / 28.08.2024
Президент ҳар бир вилоятнинг саноатга ихтисослашган туманлари бўйича дастур ишлаб чиқиш топшириғини берди
07:16 / 20.08.2024